Қайд этилишича, мавсумий омиллар таъсирида нақд пулга бўлган талабнинг ортиши натижасида банкларга тушган нақд пулларнинг уларга бўлган талаб ўртасидаги фарқ Марказий банк томонидан муомалага қўшимча нақд пулларни чиқариш орқали таъминлаб борган.
2025 йил 1 июл ҳолатига умумий пул массасидаги нақд пулларнинг улуши 18,9 фоизни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 фоиз бандга пасайган. Бу умумий иқтисодиётда пул айланма кўлами ортиб бормоқда, лекин нақд пулнинг умумий пуллар ичидаги улуши камаётганини кўрсатади. Банк маълумотларига кўра, 2025 йил январь-июнь ойларида банк карталарига 676 трлн сўм маблағлар кирим қилинган.
Бу кўрсаткич 2024 йил мос даврига нисбатан 1,4 баробарга ошди ва ушбу даврда банк карталаридаги 129 трлн сўм маблағлар нақдлаштириб олинган. 2025 йил январь-июнь ойларида банк карталарига келиб тушган маблағларнинг 19 фоизи нақдлаштириб олинган бўлиб, бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврида 23 фоизни (2023 йилда 24 фоизни) ташкил этган.
2025 йил январ-июн ойларида банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 563 трлн сўмни (нақд пул тушумлари – 277 трлн сўм, берилган нақд пуллар – 286 трлн сўм) ташкил этгани ҳолда, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 23 фоизга ошган.
«2025 йил январ-июн ойларида умумий пул тушумлари 491 трлн сўмни ташкил этиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 27 фоизга ўсган. Ҳисобот даврида, умумий пул тушумларида терминал орқали тушумлар улуши 2024 йил И-ярим йиллигидаги 41 фоиздан 43 фоизга ўсиб, унинг таркибида савдо ва хизматлар соҳасидан терминал тушумлари салмоғи 45 фоиздан 48 фоизга ошиши кузатилди», — дейилади хабарда.