2025 йилги ҳисоботга кўра, Ўзбекистон фуқаролари 62 давлатга визасиз сафар қилиш имконига эга. Бу кўрсаткич 2024 йилда қайд этилган 80-ўринга нисбатан 6 поғона яхшиланганини англатади.
Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон 63-ўрин (79 давлат), Қирғизистон 73-ўрин (63 давлат), Тожикистон 80-ўрин (56 давлат) ва Туркманистон 85-ўрин (49 давлат) билан иштирок этган.
Жаҳон паспортларининг энг кучлилари қаторидан Сингапур (193 давлат), Япония ва Жанубий Корея жой олган. Уларнинг фуқаролари дунёнинг деярли барча мамлакатига визасиз бориши мумкин.
Россия ва Туркия бу йилги рейтингда 46-ўринни эгаллаб, фуқароларига 114 мамлакатда визасиз сафар имконини бермоқда.
Рўйхатнинг энг охирги ўринларини Афғонистон, Сурия ва Ироқ эгаллаган бўлиб, уларнинг фуқароларига визасиз сафар учун чекланган имконият мавжуд.