UZ24.uz сайтига тақдим этган маълумотларига кўра, Labubu ўйинчоқлари айни пайтда Ўзбекистонда энг машҳур ва кўп сотилаётган товарлардан бирига айланган. Ушбу ўйинчоқ платформада май ойидан бошлаб сотила бошланган, шундан бери икки ойга етмаган вақтда 110 минг доллар (1,387 млрд сўм)лик маҳсулот харид қилинган.
Labubu — халқаро онлайн бозорларда нархи 22 доллардан 900 долларгача белгиланган коллекцион ўйинчоқлар тўплами ҳисобланади. Ўзбекистонда эса бу ўйинчоқларни 45 минг сўмдан харид қилиш мумкин.
Маркетплейслар орқали шундай тренддаги товарларнинг тез тарқалиши, интернет савдоси инфратузилмасининг кенгайиши ва товарни қайтариш, сотувчи билан боғланиш каби қулайликлар харидорлар сони ортишига сабаб бўлмоқда.
Россияда ҳам Labubu ўйинчоқларига талаб кескин ошган. Икки ойда мамлакат аҳолиси 1,5 млрд рубл сарфлаган. Ҳисоб-китобларга кўра, Россияда ҳар ўнинчи фуқаро бозорлардан Labubu сотиб олган.
Маълумот учун, Бу ўйинчоқ аслида 2015 йилда ҳонгконглик рассом Касинг Лунг томонидан «The Monsters» номли расмли китоблар учун яратилган эди. 2019 йилда эса Поп Март номли компания уни «кўр қути» услубидаги тўпланадиган ўйинчоқ сифатида сотувга чиқарди. «Кўр қути» шуни англатадики, харидор қутини очмагунча унинг ичида қандай ўйинчоқ борлигини билмайди. Шу тарзда Labubu оммавий машҳурликка эришди.