Россия Давлат Думаси 22 июл куни Марказий банк ташаббуси билан тайёрланган қонунларни қабул қилди. Унга кўра, энди сотувчилар ва улар билан харидорлар ўртасида воситачилик қилувчи муддатли тўлов операторлари товар нархини сунъий усулда икки хил кўрсатиб, фоизни яшира олмайди. Яъни бир хил маҳсулотни нақд пул ва бўлиб тўлашда турли нархда таклиф қилиш тақиқланади.
Агар шахснинг рассрочка бўйича мажбуриятлари 50 минг рублдан ошса, бу маълумот унинг кредит тарихида акс этади. Бу чора қарз берувчиларга харидорнинг умумий қарз юкини яхшироқ баҳолаш имконини беради. Шунингдек, бу молиявий қийин аҳволдаги фуқароларни эҳтимолий банкротликдан ҳимоя қилишни кўзлайди.
Янги тартибларга кўра, агар мижоз тўловни кечиктирса, ундан фақат 20 фоиздан ошмайдиган пеня талаб қилиш мумкин. Харидор исталган вақтда қарзини қисман ёки тўлиқ олдиндан ёпиши мумкин ва бундай ҳолатларда ундан ҳеч қандай қўшимча тўловлар ундирилмайди.
Қонунга мувофиқ, фоизсиз бўлиб тўлаш шартлари 2026 йилдан бошлаб камида 6 ой, 2028 йилдан эса фақат 4 ой билан чекланади. Бу мамлакатдаги айрим маркетплейсларда фоизсиз деб тақдим этилаётган, аммо аслида 88,5 фоизгача етадиган реал солиқли шартномаларга қарши қаратилган.