Сурхондарёдаги давлат қўриқхонасида ёнғин чиқди

22:08 | 2 дақиқада ўқилади.

Сурхон давлат қўриқхонасига қарашли 3 гектар майдонда ёнғин содир бўлди. Ёнғинни ўчириш учун жами 250 киши сафарбар этилган.

Yongin

Бугун, 23 июл куни Сурхондарё вилоятида жойлашган давлат қўриқхонасида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, соат 15:52 да ФВБга 112 тизими орқали Шеробод тумани «Қизилолма» МФЙ ҳудудида жойлашган Сурхон давлат қўриқхонасига қарашли ҳудудда тахминан 5 гектар майдонда қуруқ ўт ёнаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Мазкур хабарга асосан, ёнғин-қутқарув экипажи қутқарувчилари, тегишли ташкилотлар ходимлари воқеа жойига етиб борган. ФВВга кўра, ёнғин ҳали бартафар қилинмаган. Ҳозирда ёнғин ўчирилмоқда. Ушбу ёнғинни бартараф қилиш учун етарли куч ва воситалар жалб қилинган.