Мазкур ҳодиса Мирообод тумани, Авлиёота кўчасида жойлашган ер майдонида юз берган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган фотосуратларда илгари дарахтлар билан қопланган ҳудуд ҳозирда тўлиқ тупроққа айлангани кўриниб турибди. Шу билан бирга, мазкур ерда қурилиш ишлари бошлангани ҳам қайд этилган.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, давлат ўрмон фондига кирмайдиган қимматбаҳо дарахт ва буталарни кесишга мораторий жорий этилган. Шунга қарамай, шаҳарда қурилишлар давомида яшил ҳудудлар йўқолиши долзарб муаммога айланмоқда.
Депутат ўз сўровида қатор саволларни кўтарди: қурилиш учун ажратилган ер қандай асосда берилган, бу лойиҳа бош режага мосми, экология экспертизасидан ўтказилганми, ва энг муҳими — дарахтларни асраш бўйича қандай чоралар кўрилган?
Экопартия вакиллари бу каби ҳолатларга қарши курашишда фаоллик кўрсатмоқда. Уларнинг таъкидлашича, шаффофлик ва жавобгарлик таъминланмаса, бундай экологик муаммолар янада авж олиши мумкин.