Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, ажратилаётган жами 6 млрд 912,5 миллион сўм маблағ шаҳарнинг турли кўча ва йўлларига панжаралар ўрнатиш учун ишлатилади. Пуллар Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ажратилади. Шу орқали шаҳар инфратузилмасини яхшилаш, жамоат жойларида хавфсизликни таъминлаш режалаштирилган.
Лойиҳага мувофиқ, қурилиш ва таъмирлаш ишлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси томонидан амалга оширилади. Айни пайтда панжаралар лойиҳаси қандай жойларни қамраб олиши ва ўрнатиш муддатлари аниқланмаган.
Маълумот учун: сўнгги йилларда пойтахт кўчаларида пиёдалар билан боғлиқ йўл ҳодисалари сони ошгани кузатилмоқда. Ҳокимлик томонидан ушбу инфратузилмавий чора билан йўллардаги бу нохуш ҳолатлар сонини камайтирмоқчи.