Россияда саҳнида 49 киши бўлган Ан-24 самолёти радaрлардан ғойиб бўлди

24.07.2025 12:00 | 2 дақиқада ўқилади.

«Ангара» авиакомпаниясининг Благовешченскдан Тиндага йўл олган Ан-24 самолёти Амур областида назорат нуқтасида алоқага чиқмади. Бортда 43 нафар йўловчи, жумладан 5 бола ва 6 нафар экипаж аъзоси бўлган. Қидирув ишлари бошланган.

Radardan yo'olgan samalyot

2025 йил 24 июл куни Россиянинг Амур областида «Ангара» авиакомпаниясига тегишли Ан-24 йўловчи самолёти билан алоқа узилгани хабар қилинди. Расмий маълумотларга кўра, ҳаво кемаси Хабаровск — Благовешченск — Тинда йўналиши бўйича парвоз қилган.

ТАСС агентлиги маълумотига кўра, самолёт Тинда шаҳри аэропорти яқинида назорат нуқтасига етиб келганда алоқага чиқмаган. Дастлабки хабарларда бортда 40 йўловчи ва 6 экипаж аъзоси борлиги айтиб ўтилган бўлса, Амур области губернатори Василий Орлов сўнгги маълумотларга таяниб, бортда 43 йўловчи, жумладан 5 нафар бола борлигини маълум қилди.

Губернатор Telegram-каналида ёзишича, самолёт радарлардан ғойиб бўлган ва у билан алоқа тикланмаган. Ҳозир Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирча ҳаво кемаси томонидан ҳеч қандай муаммо ҳақида сигнал юборилмаган.

Россиянинг тегишли қутқарув хизматлари, жумладан МЧС, ҳолатни назоратга олган. Ҳаво кемаси тақдири ва эҳтимолий ҳалокат юзасидан яқин соатларда қўшимча маълумот берилиши кутилмоқда.