Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистонни миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси асосида автоулов бошқаришга рухсат берилган давлатлар рўйхатига киритди. Бу ҳақда Gulf News нашри хабар берди.
Янги тартибга кўра, Ўзбекистон фуқаролари энди БААда автомобил бошқариш учун халқаро гувоҳнома олиш ёки маҳаллий имтиҳондан ўтиши шарт эмас. Бу имконият ҳам туризм мақсадида, ҳам ишлаш ёки ўқиш учун келган фуқароларга тааллуқли.
Таъкидланишича, сайёҳлик визаси билан юрган ўзбекистонликлар амалдаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини тақдим этиб, автотранспорт ёки мотоцикл бошқаришлари мумкин. Қўшимча ҳужжатлар, рухсатномалар ёки тест талаб қилинмайди — фақат гувоҳнома амалда бўлиши керак.