Дастурининг навбатдаги сонида Ўзбекистон экологиясига оид ва узоқ эмас, йил эмас, шу кунларда рўй берган воқеаларни эслаймиз.
Биринчи воқеа: Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятини ичимлик суви билан таъминловчи асосий манба Чорвоқ сув омборида қурилиши режаланган See Breeze мажмуаси шу кунларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Аҳоли бундай катта кўламдаги қурилиш Чорвоқнинг табий мувозанатини бузиб юборишидан хавотирда.
Иккинчи воқеа: 21 июлга ўтар кечаси Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида водород пероксиди заҳарли газсимон моддасининг ҳавога сизиб чиқиши кузатилди.
Иқлимшуносларга кўра, ўша кеча Олмазорда атмосфера ифлосланиши «ўта хавфли» даражага чиққан. Олмазорликлар ҳавода туманга ўхшаш хиралик ва бурун худдики уксус моддасини ҳидлагани каби жуда заҳарли ҳид билан тўқнаш келганини таъкидлашган.
Учинчи воқеа: Ўзбекистонлик таниқли тадбиркор, қурувчи Мурод Назаров мамлакатда дарахт кесишга қарши ўрнатилган мораторийни олиб ташлаш ва дарахтлар банкини ташкил қилиш таклифи билан чиқди. Таклиф жаоматчилик орасида кескин норозиликларга сабаб бўлди.
Ва ниҳоят, тўртинчи воқеа: 19 июл, тонгда Навоий шаҳрини заҳарли тутун қоплаб олди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар ва масъулларга дея қилинган мурожаатларга кўра, ҳиди ўткир заҳарли тутун сабаб одамларда йўтал, нафас етишмовчилиги, кўнгил айниши каби муаммолар кузатилган.