Жанубий Шарқий Осиёда икки давлат чегарасидаги тортишув ҳарбий тўқнашувга айланди

24.07.2025 12:20 | 3 дақиқада ўқилади.

Тайланд ва Камбожа ўртасидаги чегарада юзага келган тортишув ҳаво зарбаси ва артиллерия алмашинувига айланди. Тайланд F-16 самолёти орқали ҳарбий нишонни йўқ қилганини маълум қилди, Камбожа эса ҳужумни суверенитетга тажовуз деб баҳолади. Ҳодиса камида икки тинч аҳоли вакилининг ўлимига сабаб бўлди.

Harbiy urush

2025 йил 24 июл куни Тайланд ва Камбожа чегарасидаги тортишув ҳарбий тўқнашувга айланди. Тайланд армияси маълумотига кўра, F-16 русумли қирувчи самолёт Камбожадаги ҳарбий нишонни йўқ қилган. Камбожа мудофаа вазирлиги эса самолёт икки бомба ташлаганини ва буни давлат суверенитетига тажовуз деб баҳолаганини билдирди.

Тайланд чегарани вақтинча ёпганини эълон қилди. Тайланд ташқи ишлар вазирлиги Камбожани оғир артиллериядан фойдаланганликда ва тиббиёт муассасаларига ҳам зарба берганликда айблади. Натижада камида икки тинч фуқаро ҳалок бўлгани қайд этилди.

Жанжал Та Моан Тхом ибодатхонаси яқинидаги низоли ҳудудда бошланган. Тайланд расмийлари Камбожани янги мина ўрнатганликда айбламоқда. Камбожа эса бу иддаоларни инкор этиб, Тайланд солдатлари эски минага тушиб қолганини билдирмоқда.

Қуролли тўқнашувлардан кейин Тайланд 40 мингга яқин аҳолини эвакуация қилди. Камбожанинг икки вилояти Тайланд ҳарбийларининг артиллерия зарбасига учрагани маълум қилинди. Икки томон ҳам бир-бирини провокацияда айблаб, ҳимоявий ҳаракат қилинаётганини таъкидламоқда.

Бу тўқнашув, 2011 йилдаги бир ҳафтан давом этган артиллерия жанжалидан бери энг жиддий кескинлик ҳисобланади. Сўнгги муноқаша эса май ойида камбожалик бир аскарнинг ўлими билан бошланган эди.