Солиқ органлари маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 6 ойи давомида 1 нафар ходимга тўғри келган солиқ тушумлари 11,2 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилги 9,3 млрд сўмлик кўрсаткичга нисбатан 1,8 млрд сўмга ёки 20 фоизга ўсди. Бу, хусусан, маъмурий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва рақамли ечимларни кенг жорий этиш ҳисобига амалга оширилди.
Электрон ҳисоб-фактура (EHF) тизими орқали тўғридан-тўғри қайд этилган товар айланмаси 24,1 фоизга, онлайн назорат-касса машиналари (ONKM) орқали қайд этилган айланма эса 22,6 фоизга ўсди. Бундан ташқари, «корхоналаб» маъмурий мониторинг тизими иштирокчилари бўлган бизнес субъектларининг товар айланмаси 35,7 фоизга кўпайди.
Ижара шартномалари бўйича жами 504,3 млрд сўмлик солиқлар ҳисоблаб чиқилган бўлиб, бу кўрсаткич 48 фоизга ошган. Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловчиларининг умумий сони 15 фоизга ўсиб, 228 мингтага етди.
Солиқ органлари қайд этишича, 3 йилдан ортиқ вақт мобайнида барқарор ишлаб келаётган субъектлар фаол тадбиркорларнинг 76,7 фоизини ташкил этмоқда — бу 302 мингта субъект демакдир. Шу билан бирга, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони 56 фоизга ортиб, 5,5 миллион кишига етди.
Солиқ назорати тадбирлари натижасида давлат бюджетини тўлдириш мақсадида жами 13,4 трлн сўмлик қўшимча солиқ ва молиявий жарималар ҳисоблаб чиқилди.