Озарбойжон ҳукумати Ўзбекистон Бош прокуратурасининг расмий сўровига кўра, халқаро қидирувда бўлган 1982 йилда туғилган Юсупов Амонбек Абдулхақовични экстрадиция қилди.
Маълум бўлишича, у Ўзбекистонда давлат раҳбарининг шаъни ва қадр-қимматини камситиш билан боғлиқ жиноятда айбланган ва узоқ вақтдан бери қидирувда бўлган.
Қайд этилишича, Юсупов 2025 йил апрел ойида Озарбойжон ҳудудида қўлга олинган ва унга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида қамоқ жазоси белгиланган.
Унинг экстрадицияси 2002 йил 7 октябрда имзоланган «Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида»ги Конвенция асосида амалга оширилган.