Тошкентда яна икки маҳалла замонавийлаштирилди — тафсилотлар

24.07.2025 17:50 | 3 дақиқада ўқилади.

2024–2025 йилларда Шайхонтоҳур туманидаги Шодлик ва Янги Камолон маҳаллаларида кенг кўламли ободонлаштириш, инфратузилмани янгилаш ва ижтимоий объектларни ривожлантириш ишлари амалга оширилган. Маҳаллалар ҳудуди замонавий талабларга мос ва хавфсиз яшаш масканларига айланмоқда.

Mahalla

Шодлик маҳалласининг 41,6 гектар майдонида турли инфратузилма ва ижтимоий лойиҳалар амалга оширилган.175 та кўп қаватли уй кириш йўлакларига видеокузатув камералари ўрнатилиб, хавфсизлик мустаҳкамланган. 588-сонли мактабгача таълим муассасаси тўлиқ капитал таъмирдан чиқарилиб, замонавий шароитларга мос ҳолга келтирилган ва ҳозирда 800 дан ортиқ бола таҳсил олмоқда.

Ich ichiga liddan keyin

Шунингдек, маҳалла биноси, амфитеатр, спорт ва болалар майдончалари, ногиронлар учун алоҳида ўйин масканлари ташкил этилган. Ички йўллар 100 фоиз асфальтланиб, хонадонлар сув, газ ва электр билан тўлиқ таъминланган. Бу ўзгаришлар маҳалладаги ҳаёт сифатини сезиларли даражада оширган.

Maktab

Янги Камолон маҳалласининг қайта қурилиши «Обод маҳалла» ва «Обод хонадон» дастурлари асосида амалга оширилган. Маҳаллада 13 km пиёда йўлаклари, янги болалар ва спорт майдончаси, нуронийлар учун оромгоҳ ташкил этилган. 15 минг метр квадрат майдон ободонлаштирилиб, 3000 дан ортиқ дарахтга шакл берилган.

Мавжуд уйларда иссиқлик ва газ қувурлари таъмирланган, янги лифтлар ўрнатилиб, ертўла коммуникациялари янгиланган. 567-сонли боғча ва 84-сонли мактаб ҳам тўлиқ таъмирланган. Мактабга замонавий жиҳозлар, робототехника синфи ва инклюзив ўқув жиҳозлари етказилган.

Maktab ikki

Буларнинг барчаси аҳолига қулай, хавфсиз ва экологик тоза муҳит яратиш, таълим сифатини яхшилаш, ижтимоий ҳаётни фаоллаштиришга қаратилган. Маҳаллаларда амалга оширилган ислоҳотлар келажак авлод тарбияси ва жамият фаровонлигига хизмат қилмоқда.

Рухсора Жовлиева