Трамп ёлғиз мигрант болаларни тезкор депортация қилишга киришмоқда

24.07.2025 10:15 | 3 дақиқада ўқилади.

АҚШда Трамп маъмурияти ёлғиз келган ёш мигрантларни «ўз хоҳиши билан чиқиб кетиш»га рози қилиш орқали уларни тезкор депортация қилиш амалиётини жорий қилмоқда. Бу, қонун ҳимоясида бўлган болаларга нисбатан аввалги протоколлардан жиддий фарқ қилади.

Trump reutors

CNN маълумотларига кўра, Трамп маъмурияти томонидан АҚШга ёлғиз келган мигрант болаларни тезкор депортация қилиш учун янги амалиёт жорий қилинмоқда. Энди чегара хизматчилари 14–17 ёшли болалардан «ўз хоҳишлари билан» мамлакатни тарк этишни исташ-истамасликларини сўраши мумкин. Агар розилик билдирилса, улар Ички хавфсизлик департаментига топширилади.

Аввалги қоидаларга кўра, бундай болалар Ҳимоя ва инсонпарварлик хизматлари вазирлигига юборилиши лозим эди. Яъни, улар траффикинг қурбонлари ёки таъқиб таҳдиди остидалигини аниқлаш мақсадида алоҳида кўриб чиқилар эди. Янги амалиёт эса бу ҳимоя механизмларини четлаб ўтиш хавфини туғдиради.

Тартибга кўра, агар мигрант бола рози бўлса, 72 соат ичида депортация амалга оширилиши керак. Акс ҳолда, у аввалгидек HHSга юборилади. Мухолиф ҳуқуқшунослар буни болалар ҳуқуқини поймол қилиш, уларни тушунмовчилик ва қўрқув орқали чиқиб кетишга мажбурлаш деб баҳоламоқда.

АҚШ Қонунчиликка кўра, фақат Канада ва Мексикадан келган болалардан шундай равишда чиқиб кетиш сўралади. Лекин янги тартибда бу чеклов кенгайтирилган. Шунингдек, ҳомий сифатида болаларни қабул қилувчи оилаларга нисбатан текширувлар кучайтирилмоқда.

Танқидчилар буни АҚШдаги иммиграция сиёсатининг инсон ҳуқуқлари ва болалар муҳофазасига зид равишда кескин ўзгартирилаётгани сифатида баҳоламоқда. «Бизнинг кўз ўнгимизда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи тизим парчаланмоқда», — дейди болалар ҳуқуқи бўйича ҳуқуқшунос Неҳа Десаи.