1 млрд сўмлик iPhoneʼларни яширинча олиб кирмоқчи бўлганлар ушланди

11:45 | 2 дақиқада ўқилади.

Тошкент вилоятидаги «Навоий» чегара постида 180 дона iPhoneʼни ноқонуний тарзда Ўзбекистонга олиб киришга уринаётган тўрт нафар фуқаро божхоначилар томонидан ушланган.

Yashirincha olib kirilmoqchi bo'lgan telefonlar

Тошкент вилояти божхона бошқармаси маълумотига кўра, ушбу шахслар қўшни давлатдан пиёда ҳолда чегарадан ўтмоқчи бўлган ва божхона текшируви пайтида уларнинг бел қисми ҳамда қўл юкларидан мобил телефонлар аниқланган.

Қонунга зид равишда телефондларни яширинча олиб ўтишга уриниш холатида 180 дона iPhone фойдаланилган. Божхоначилар томонидан аниқланган телефонларнинг умумий қиймати 1 млрд 80 млн сўмга тенг экани маълум қилинган. Ушбу қурилмалар ҳозирда ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Айни вақтда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида божхоначилар умумий қиймати 16,4 млрд сўм бўлган 44 мингдан зиёд телефонни чегара орқали ноқонуний олиб киришга бўлган уринишларни фош этишган.