25–26 июл кунлари кундузги ҳарорат Ўзбекистоннинг кўпгина ҳудудларида +38…+40 даража, республика жанубида эса +41…+43 даражагача етиши кутилмоқда. Ёғингарчилик кутилмайди.
27 июл, якшанба кунидан эътиборан республикада ҳаво сезиларли даражада салқинлашади. Кундузги ҳарорат +34…+37 даража, жанубий ҳудудларда эса +38…+39 даражагача пасайиши тахмин қилинмоқда.
Шу билан бирга, айрим жойларда шамол 13–18 m/s тезликкача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Бу эса айрим йўлларда кўриш имкониятини пасайтиради.
Тошкент шаҳрида ҳам шанбагача об-ҳаво анча иссиқ бўлиб, 25–26 июл кунлари кундузги ҳарорат +38…+40 даража атрофида бўлади. Якшанба куни эса +35…+37 даражагача пасайиши кутилмоқда. Кечалари пойтахтда +22…+25 даража илиқ ҳаво бўлади.