Истанбулда жамоат транспорти учун 120 кмлик ажратилган йўлак қурилади

20:20 | 2 дақиқада ўқилади.

Истанбул шаҳар ҳокимияти мегаполисдаги жамоат транспорти ҳаракатини тезлаштириш мақсадида 120 километрли автобус учун ажратилган йўллар тармоғини яратишни режалаштирмоқда. Лойиҳанинг дастлабки пилот босқичи 2025 йилда амалга оширилади.

Turkish trasnport

Oksijen нашрининг ёзишича, Истанбул шаҳар ҳокимининг ўринбосари, доцент доктор Пелин Алпкўкин ушбу йирик лойиҳа ҳақида ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди. Унинг таъкидлашича, автобус ҳаракати учун ажратилган махсус йўллар жамоат транспортидаги кутиш ва сафар давомийлигини камайтиради, шу билан бирга сафар сифатини яхшилайди.

Алпкўкиннинг маълумотига кўра, умумий узунлиги 120 километр бўлган лойиҳа учун ҳозирча 80 километрли биринчи йўналиш белгиланган ва техник ишлар бошлаб юборилган. Ушбу йўллар автобусларга йўллардаги тирбандлик таъсиридан холи тарзда тез ва қулай ҳаракатланиш имконини яратади.

Мутасаддиларнинг қайд этишича, лойиҳа натижасида тиғиз вақтларда бекатларда юзага келадиган зичликни ҳам анча камайтириш мумкин бўлади. Бу эса шаҳарда транспорт ҳаракати самарадорлигини ошириши кутилмоқда.

Автобус учун ажратилган йўлаклар амалга оширилгандан сўнг, Истанбулдаги шинали транспорт воситалари орқали жамоат транспорти янада жозибадор тус олади. Шу билан бирга, шаҳар ичидаги ҳаракатчанликни яхшилаш ва фуқароларнинг транспортдан фойдаланиш самарадорлигини оширишга ҳисса қўшади.