Олимлар ортиқча куч сарфламасдан озишга ёрдам берувчи таблетка яратди

14:30 | 3 дақиқада ўқилади.

Уругвайлик олимлар калория сарфини ошириш орқали таъсир кўрсатувчи янги таблетка — SANAнинг илк клиник синовларини муваффақиятли якунлади. Таблетка жисмоний фаоллик ва иштаҳани чекламасдан озиш имконини беради.

Dori

Nature Metabolism журналида чоп этилган тадқиқот натижаларга кўра, SANA таблеткаси организмдаги ёғ ҳужайраларини қайта йўналтириш орқали уларни термогенеза жараёнига жалб қилади. Бу жараёнда ҳужайралар ҳатто тинч ҳолатда ҳам кўпроқ энергия сарфлайди.

Клиник синовда 44 нафар ихтиёрчи иштирок этган. Икки ҳафта давомида юқори дозада қабул қилинган таблетка иштирокчилар вазнини ўртача 3 фоизга камайтирган. Шу билан бирга, мушак тўқимасига зарар етмаган, қондаги глюкоза даражаси ва инсулинга сезгирлик эса яхшиланган. Таблетканинг иштаҳага таъсири ва жиддий ножўя таъсирлари қайд этилмаган.

Препарат Eolo Pharma стартапи томонидан ишлаб чиқилган. Унинг таъсири AGAT ферменти билан ковалент боғланишга асосланган бўлиб, бу ёғ ҳужайраларининг метаболик фаоллигини узоқ муддатга ўзгартиради. Навбатдаги босқич — 2025 йил охирида иккинчи тур диабети бўлган беморлар иштирокида ўтказиладиган кенг кўламли синовлардир.

Олимлар таъкидлашича, ушбу усул мавжуд озиш воситаларини инкор этмасдан, балки уларни тўлдиради. Яъни, озишдаги асосий мақсад — калория истеъмолини чеклаш эмас, балки организмнинг энергия сарфини оширишдир.