Си Жинпинг Путин ва Трампни бир стол атрофида йиғмоқчи

21:40 | 3 дақиқада ўқилади.

Учинчи Жаҳон урушига барҳам берилган санани нишонлаш мақсадида Пекинда ўтадиган парад айни шу мулоқот учун майдон бўлиши мумкин.

Chinese leader

The Times нашри хабар беришича, Хитой раҳбари Си Жинпинг жаҳон сиёсий саҳнасининг икки йирик фигураси — Владимир Путин ва Доналд Трампни Пекиндаги ҳарбий парад доирасида биргаликдаги учрашувга таклиф қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Парад 3 сентябр куни Иккинчи жаҳон уруши якунланган кун муносабати билан ташкил этилади.

Маълумотларга кўра, Владимир Путин аллақачон Пекинга расмий таклифни қабул қилган. Си Жинпинг эса Доналд Трампни ҳам таклиф қилиш орқали АҚШ, Россия ва Хитой етакчиларининг рамзий учрашувини уюштиришни кўзламоқда.

Таҳлилчилар фикрича, Си Жинпинг мазкур парад орқали Россия билан яқин сиёсий ҳамкорликни намойиш этишни ҳамда мамлакат ичидаги муаммолардан жамоатчилик эътиборини чалғитишни кўзламоқда. Шу билан бирга, Доналд Трампнинг маслаҳатчилари бундай учрашувда унинг ролини иккинчи даражали қилиб кўрсатилиши мумкинлигидан хавотирга тушган. Аммо учрашув Трампнинг шахсий дипломатик ёндашувига — яъни дунё етакчилари билан юзма-юз мулоқот орқали сиёсий таъсирини оширишга мувофиқ келади.

Аввалроқ Трамп агар 50 кун ичида Украина бўйича келишувга эришилмаса, Россия ва унинг иттифоқчиларига нисбатан иккиламчи санкциялар жорий этилишини билдирган эди. Хитой бунга жавобан Россияни қўллаб-қувватлашни кучайтиришга ваъда берди ва ҳар қандай бир томонлама санкцияларни қоралади.