«Ташаббусли бюджет» қайси ҳудуд учун зарур?

13:30 | 2 дақиқада ўқилади.

2025 йилнинг 2-мавсуми учун «Ташаббусли бюджет» дастурида иштирок этаётган маҳаллалар сони бўйича ҳудудлар кесимида дастлабки 10 кунлик натижалар маълум қилинди. Қайси вилоятлар фаол, қайсилари эса суст иштирок этмоқда?

Tashabbuslik byudjet

2025 йилдаги «Ташаббусли бюджет»нинг 2-мавсуми доирасида жорий этилган лойиҳаларни қабул қилиш жараёнининг дастлабки 10 кунлигида 9 448 та маҳалланинг 7 345 тасида лойиҳа таклифлари тақдим этилди. Бу умумий маҳаллаларнинг 78 фоизини ташкил этади.

Шу билан бирга, 823 та маҳалла айни пайтда лойиҳа тақдим қилишдан танаффус олган, 1 280 та маҳалланинг ҳали ҳеч қандай лойиҳаси қабул қилинмаган.

Энг кўп лойиҳа тақдим этган вилоятлар қаторида Фарғона (1 495 та), Наманган (1 336 та) ва Сурхондарё (1 316 та) вилоятлари етакчилик қилмоқда.

Бироқ баъзи ҳудудларда маҳалларнинг иштирок даражаси анча паст. Хусусан, Андижон вилоятида фақат 71 фоиз маҳалла лойиҳа юборган. Тошкент вилоятида бу кўрсаткич 75 фоиз, Самарқанд вилоятида эса 79 фоизни ташкил этмоқда.

Бу рақамлар аҳолини давлат харажатлари ва маҳаллий инфратузилмани шакллантиришдаги иштирокини ошириш бўйича ҳудудий идоралар олдида янада самарали ишларни талаб қилаётганини кўрсатади.