Учрашувда Энергетика вазирлиги раҳбарлари Хитойнинг “Shanghai LinkWise Data Intelligence Co., Ltd” компанияси делегацияси билан учрашиб, Ўзбекистонда энергетика соҳасида амалга оширилаётган қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди.
Шу муносабат билан Бухоро вилоятида қурилиши режалаштирилаётган 300 МВт қувватга эга маълумотлар маркази лойиҳаси юзасидан меморандум имзоланди.
Мазкур марказ Ўзбекистонда рақамли инфратузилмани ривожлантириш ва энергетика ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида йўлга қўйилади. Лойиҳа мамлакатда IT-инфратузилмани кенгайтириш, технологик суверенитетни мустаҳкамлаш ва хорижий сармояларни жалб қилишга хизмат қилади.
Шунингдек, музокараларда Сурхондарё вилоятида ҳам шунга ўхшаш яна бир 300 МВт қувватга эга дата-марказ қуриш режаси ҳам билдирилди.