Anhor.uz сайти хабарига кўра, ҳалок бўлганлар айни бир оила аъзолари бўлган. Ҳодиса 23 июл куни содир бўлган. Дастлаб икки кишининг жасади топилган, учинчиси эса бир неча кун давом этган қидирув ишларидан сўнг аниқланган.
Ҳозирча воқеа юзасидан расмий баёнот берилмади. Ҳодиса сабаблари, қайиқнинг техник ҳолати ва хавфсизлик қоидаларига амал қилинган-этилмагани бўйича расмий маълумот мавжуд эмас.
«Ақчакўл» туристик марказининг Instagram саҳифасида ҳодиса тафсилотлари берилган. Унга кўра, оила ўзларига тегишли кичик қайиқда сув ҳавзаси бўйлаб сузишга чиққан. Ҳаркат давомида қайиққа сув кириб, чўка бошлаган ва уч киши ҳалок бўлган. Қолганлар қутқарилган. Аммо бу маълумот кейинчалик саҳифадан ўчириб ташланган.
Худди шу ҳудудда фаолият юритадиган бошқа бир туристик марказ ҳам ҳодиса ҳақида қисқача маълумот берган.
Ҳозирда маҳаллий аҳоли орасида турли тахминлар тарқалмоқда: кимдир хавфсизлик инфратузилмасининг етишмаслигига ишора қилмоқда, бошқалар эса қайиқнинг техник носозлиги ёки ортиқча юк сабабли ҳалокат юз берган, деган фикрда.