50 млн долларлик зиён: ҳакерлар бутун бошли «Аэрофлот»ни фалаж қилди

28.07.2025 22:20 | 5 дақиқада ўқилади.

Россиянинг энг йирик авиакомпанияси «Аэрофлот» тарихидаги энг йирик киберҳужумга учради. Хакерлар томонидан 7 мингга яқин сервер йўқ қилинди, 20 терабайтдан ортиқ маълумот ўғирланди, 54 та рейс бекор қилинди.

Aeraflot

Россиянинг флагман авиакомпанияси — «Аэрофлот» ҳакерлар томонидан киберҳужумга ўчради. 7000 дан ортиқ сервер ва станциялар ишдан чиққан. Бу ҳақда Россия ОАВлари хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ҳакерлар бутун электрон почтани юклаб олишган ва ходимларни бир йил давомида тинглаб келишган — улар барча маълумотларни тармоққа тарқатишни ваъда қилишмоқда. Улар барча парвозлар тарихи ҳам юклаб олинган.

Авиакомпания носозлик туфайли 49 та рейсни бекор қилган. Россия Бош прокуратураси «Аэрофлот» ахборот тизимларининг ишламай қолишига ҳакерлик ҳужуми сабаб бўлгани, компютер маълумотларига ноқонуний кириш бўйича жиноий иш очилганини маълум қилди.

«Аэрофлот» тизимларини киберҳужумдан кейин тиклаш бир неча ҳафтадан олти ойгача давом этиши мумкин, хакерлар ҳаракатларидан кўрилган зарарни реал баҳолаш эса 10 дан 50 миллион долларгача етади.

«Муҳим тизимларни тиклаш учун бир-икки ой кетади, қолган вақт эса ҳимояни созлаш, текшириш ўтказиш, жараёнларни қайта кўриб чиқиш ва мижозлар ишончини қайтаришга сарфланади. Агар инфратузилма вайрон бўлган ва захира нусхалар мавжуд бўлмаса, тўлиқ барқарорликка эришиш бир йилгача чўзилиши мумкин», — деган «Спикател» ахборот хавфсизлиги мониторинг бўлимининг етакчи таҳлилчиси Алексей Козлов.

Ҳакерлар Россиянинг асосий авиаташувчисига қилинган ҳужум тафсилотларини ошкор қилишди. Уларга кўра, бутун авиакомпания айни пайтга келиб хизмат кўрсатилмаётган, эски Windows ХP операцион тизимида ишлаган.Ходимларнинг бир қисми ахборот хавфсизлиги қоидаларига эътибор бермаганлиги сабабли ҳужум амалга оширилган, қолаверса компания раҳбари 2022 йилдан бери паролини ўзгартирмаган, ҳеч ким кириш хавфсизлигини назорат қилмаган.

Жами 7000 га яқин сервер ва иш станцияси йўқ қилинган, 20 ТБ маълумот ўғирланган. Шереметйеводаги кассалар вақтинча тўхтатилган, йўловчилардан аэропортга келмаслик сўралган. Тўловларни қайтариш ва чипталарни қайта расмийлаштириш фақат тизимлар тикланганидан кейин амалга оширилади.

Россия Транспорт вазирлиги ва «Аэрофлот» айни пайтда «Россия» ва «Победа» авиакомпаниялари орқали йўловчиларни қайта жойлаштириш чораларини кўрмоқда. Шу билан бирга, сўнгги ойларда Россияда учувчисиз дронлар ҳужуми ва хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар туфайли юзлаб рейслар бекор қилинган, минглаб йўловчилар зарар кўрган.