Чилла чекинмоқда: Ўзбекистонда ҳафта давомида об-ҳаво июл учун хос иқлимий меъёрларга яқинлашади

17:40 | 2 дақиқада ўқилади.

27 июлдан бошлаб Ўзбекистонга нам ва иссиқ ҳаво массалари кириб келгани боис, бу ҳафта давомида мамлакат бўйлаб ҳарорат ўзгаришсиз қолиши, ёмғирлар эса деярли кузатилмаслиги кутилмоқда.

Buxoro labi hovuz

«Ўзгидромет» маълумотига кўра, 27 июлдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига нисбатан нам ва ўтган ҳафтага нисбатан салқинроқ бўлган ҳаво массалари кириб кела бошлади. Бунинг натижасида кундузги ҳароратнинг +34…+37 даражагача пасайиши қайд этилди.

Шу билан бирга, намлик даражаси ортиши ҳисобидан ҳароратнинг пасайиши унча сезилмаган ва айниқса кечаси дим ҳаво сезиларли бўлган.

Гидрометеорология хизмати таъкидлашича, жорий ҳафта давомида мамлакат бўйлаб ҳарорат ўзгармасдан қолади. Кўпчилик ҳудудларда ҳаво ҳарорати +32…+37 даража атрофида, чўл ва жанубий ҳудудларда эса +38…+40 даражагача етиши мумкин.

Ёмғир ёғиши фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва республика тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ҳолда қайд этилиши мумкин. Қолган ҳудудларда эса ҳаво қуроқ бўлади.

Айрим ҳудудларда шамолнинг тезлиги сониясига 13–18 метргача кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши эҳтимоли бор.

Тошкент шаҳрида об-ҳаво кам булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат тунги пайтда +21…+24 даража, кундуз кунлари эса +34…+37 даража атрофида бўлади.