Мамлакат IDEF-2025 кўргазмасида «Газап» (Ғазаб) ва «Ҳаялет» (Шарпа) номли авиабомбаларини илк бор жамоатчиликка намойиш қилди. Улар F-16 самолётларида ташилади ва жуда катта зарба салоҳиятига эга.
Авиабомбалар оғирлиги 970 кгни ташкил қилади, «Газап» портлаш натижасида ҳар бир метрга 10 дан ортиқ портловчи парча тарқата олади. «Ҳаялет» эса бункерларни ёриб ўтиш бўйича дунёдаги энг кучли бомбалардан бири ҳисобланади.
Туркия Мудофаа вазирлиги таркибидаги илмий-тадқиқот марказига кўра, оддий АҚШ техникалари 2,4 метрли стандарт бетонни тешиб ўтади. «Ҳаялет» эса 7 метр чуқурликдаги, 3 баробар мустаҳкамроқ бетонни ҳам ёриб киради. У синов доирасида оролга ташланган ва 90 метр чуқурлик ҳосил қилиб, оролда ер кўчкиларига, газ сизиб чиқишига ва катта тошларнинг парчаланишига олиб келган.