Физик шахслар томонидан МБХга бўлган талаб асосий драйвер ҳисобланади. Жами фойдаланувчиларнинг 64 миллиондан зиёди жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келади. Бу аҳолининг банклар билан рақамли ўзаро алоқаларга мослашуви ва молиявий саводхонлик даражаси ошиб бораётганини англатади.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан МБХдан фойдаланувчилар сони ҳам 1,6 миллиондан ошган. Бу бизнес доираларида рақамли платформалар орқали харажатларни қисқартириш ва операцион самарадорликни оширишга бўлган қизиқишни намоён этади.
МБХ фойдаланувчиларининг ўсиши фақатгина мавжуд ҳолатни акс эттирибгина қолмай, балки стратегик қарорлар қабул қилиш учун асос ҳам бўлиб хизмат қилмоқда. Бу жараён молия сектори ва назорат органларидан киберхавфсизлик, фойдаланувчи маълумотларини ҳимоя қилиш ва амалдаги қонунчиликни рақамлашув жараёнларига мослаштириш борасида қўшимча чоралар кўришни талаб этади.