Сергей Лавров: «Россия илк бор иттифоқчиларсиз уруш олиб бормоқда»

18:00 | 3 дақиқада ўқилади.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров мамлакат тарихида биринчи марта урушни мутлақо иттифоқчиларсиз олиб бораётганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, бу ҳолат ҳатто совуқ уруш даврида ҳам кузатилмаган.

Lavrov ts

Лавровнинг сўзларига кўра, Россия ҳозир бутун Ғарбга қарши ёлғиз кураш олиб бормоқда. Биринчи ва Иккинчи жаҳон урушлари пайтида Россиянинг иттифоқчилари бўлган, бугун эса жанг майдонида бирортаси йўқ. Шу боис, мамлакат фақат ўз кучига суяниши керак ва ҳеч қандай заифликка йўл қўйилмаслиги лозим, деди у «Маънолар ҳудуди» форумидаги чиқишида.

Унга кўра, Европа тарихан Россиянинг асосий савдо ҳамкори бўлган, бироқ ҳозир бу қитъа «йўқоликка юз тутган». АҚШ эса Кремлга нисбатан ҳурматини йўқотган, бу эса совуқ уруш даврида ҳам кузатилмаган ҳолат. Лавровнинг таъкидлашича, ўшанда АҚШ ва СССР ўртасида мулоқот узилмаган ва тарафлар ўзаро ҳурматга амал қилган бўлса, бугун бундай муносабатлар кузатилмаяпти.

Лавров шунингдек, Россия ўзининг «хавфсизликни таъминлаш борасидаги қонуний талаблари»да қаттиқ туришда давом этишини билдирди. Ушбу талаблар қаторида Украинага НАТОга аъзо бўлиш тақиқини қўйиш, алянснинг шарққа кенгайишидан воз кечиш ва «жойдаги реалликлар»ни — яъни Украина ҳудудларининг аннексия қилинганини тан олиш каби шартлар бор.

Унинг бу баёноти фон марказларида катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Айрим таҳлилчилар бу сўзларни Россиянинг дипломатик ёлғизликда қолганини очиқ эътироф этиш, деб баҳоламоқда.