Композитор Султонали Раҳматов вафоти ҳақида унинг яқин қариндоши маълум қилди.
У 1970 йил 13 январда Тошкент шаҳрида туғилган. Болалигидан мусиқага қизиққан ва «Республика ҳарбий ўғил болалар интернат санъат мактаби»ни битирган. 1987-йил Тошкент консерваторияси (ҳозирги Ўзбекистон давлат консерваторияси)га ўқишга кирган. Уни оммага танитган «Ўзбекистон» мусиқаси 1994–2005 йиллар Ўзбекистон телеканалининг «Ассалом Ўзбекистон» ахборот-мусиқий дастурининг бошланиш мусиқаси сифатида ҳамда Ўзбекистондаги кўплаб байрам тантаналарида фойдаланилган.
Унинг илк яккахон концерт дастури 2006 йилда Олмаотада ташкил этилган. Ўзбекистондаги илк катта концерти эса 2007 йилда Самарқанддаги Регистон майдонида бўлиб ўтган.
2010 йилда Султонали Раҳматов «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими» унвони билан тақдирланган.