Асакалик бир гуруҳ раҳбарлар Президент томонидан мукофотланди

21:45 | 2 дақиқада ўқилади.

Улар орасида ҳоким, прокурор, ИИБ ва солиқ бошқармаси раҳбарлари бор.

DustlikФото: daryo.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 29 июлдаги фармони билан Андижон вилояти Асака тумани раҳбарлари ҳамда Президент Администрациясининг масъул ходими мукофотланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Фармонда таъкидланишича, мукофотланган шахслар ўзининг бой билим ва тажрибаси, ташаббускорлиги ва ташкилотчилик қобилияти билан «Ислоҳотлар штаби» фаолиятини самарали йўлга қўйиш, халқ манфаатларини таъминлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш каби йўналишларда фаол меҳнат қилган.

Президент фармони билан қуйидагилар мукофотланди:

«Дўстлик» ордени билан

Мўминов Насибулла Набиевич — Андижон вилояти Асака тумани ҳокими

«Жасорат» медали билан

Мирзакаримов Акмалжон Дилмурадович — Андижон вилояти Асака тумани прокурори

Назиров Шохрухбек Холмухамедович — Андижон вилояти Асака тумани ички ишлар бўлими бошлиғи

Рахимов Илхомжон Гуламович — Андижон вилояти Асака тумани солиқ инспекцияси бошлиғи

«Шуҳрат» медали билан

Набиев Фарход Кабулжанович — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими