Маълумотларга кўра, Франция президенти Эммануэл Макрон, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон, Буюк Британия бош вазири Кир Стармер ва Исроил раҳбари Бинямин Нетаняҳу шундай мулоқотга жалб қилинган.
«Бу кулгили ва бироз ғалати ҳолат эди — Трамп ҳазиломўз тарзда «Эммануэл-л-л» деб, «л» ҳарфини чўзиб айтса, Макрон ҳам шунга жавобан «Доналд-д-д» деб «д» ҳарфини узоқ чўзиб талаффуз қиларди. Улар шундай қилиб бир-бирларига навбатма-навбат мурожаат қилишарди», — дея уларнинг мулоқотидан иқтибос келтирган нашр суҳбатдошларидан бири.
Европа дипломатларининг қайд этишича, Трампнинг ноформал услуби дунё етакчилари томонидан қабул қилинмоқда. Жумладан, июн ойидаги НАТО саммитида ушбу мулоқот усули натижа кўрсатган. Суҳбатлардан сўнг Трамп Европа мудофааси бўйича ўз фикрини қайта кўриб чиққан ва алянсни қўллаб-қувватлаш зарурлигини тан олган.