Энди судланганлар юқори давлат лавозимларини эгаллай олмайди

16:30 | 2 дақиқада ўқилади.

Қирғизистон президенти Садир Жапаров давлат идораларига ишончни мустаҳкамлаш мақсадида судланган фуқаролар учун юқори лавозимларга сайланишни тақиқловчи қонунни имзолади. Бу қадам мамлакат сиёсий тизимидаги бенуқсон обрў ва қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган.

Sud

Қонунга кўра, судланганлик ҳолати мавжуд бўлган шахслар — ҳатто судланганлиги олиб ташланган ёки реабилитация қилинмаган бўлса ҳам — Қирғизистон президенти, Жогорку Кенеш депутати, Вазирлар Маҳкамаси раҳбари ёки аъзоси каби мансабларга даъвогар бўла олмайди. Шунингдек, Миллий банк ва Ҳисоб палатаси каби муҳим органлар раҳбарлари учун ҳам ушбу чеклов амалда бўлади.

Қонун эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган енгил жиноятлар ёки томонлар келишуви натижасида якунланган ишларга нисбатан қўлланмайди. Аммо давлат бошқарувидаги юқори даражадаги поклик талаблари доирасида жиддий чекловлар жорий этилди.

Шу билан бирга, янги тартиб диний арбобларга ҳам тааллуқли. Унга кўра, диний фаолиятни тўхтатган шахслар беш йил давомида президент ёки депутатликка номзод сифатида қатнашолмайди.

Қонун Жогорку Кенеш томонидан 2025 йил 18 июнда қабул қилинган бўлиб, энди расман кучга кирди.