Манҳеттен марказида отишма: 6 киши ҳалок бўлди, улар орасида полициячи ҳам бор

15:15 | 3 дақиқада ўқилади.

Ню-Йорк марказидаги Blackstone офисида рўй берган отишма оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди. Воқеа жойида хизмат кўрсатган полициячига ўқ тегиб, вафот этди. Ҳужум қилган шахс эса ўз жонига қасд қилган.

29 июл куни Манҳеттенда жойлашган Blackstone инвестиция компанияси ва Миллий футбол лигаси (NFL) қароргоҳи жойлашган бинода қуролли ҳужум содир этилди. Расмий манбаларга кўра, умумий ҳисобда 6 нафар киши ўққа учраган, шулардан беш нафари ҳалок бўлган. Улар орасида бир полициячи бор, у бинода хавфсизлик ходими сифатида хизмат қилган.

Fox News манбасига кўра, ҳужумчи дастлаб 52-кўча ва Парк авеню бурчагида жойлашган бинога кириб, лоббида ўқ узган. Кейин эса бошқа қаватларга чиқиб, яна бир неча кишини ўққа тутган. Бошпанага эга бўлгандан сўнг 33-қаватга чиқиб, ўз жонига қасд қилган.

Кузатув камералари ҳужумчини кўзойнакда ва автоматга ўхшаш қурол билан тасвирга олган. Отишма вақтида одамлар ошхона ва ҳожатхоналарда паноҳ топишга уринган. Шаҳар мэри Эрик Адамс фуқароларни хавфсизлик чораларини кўришга чақирди.

Ҳодиса жойига NYPD, Шериф хизмати ва ФБР ходимлари етиб келган. ФБР ва АҚШ Жанубий округи прокуратураси махсус штаб ташкил қилиб, тергов ишларига ёрдам бераётгани айтилмоқда. Воқеанинг сабаблари ҳозирча аниқ эмас, тергов олиб борилмоқда.