Низомда белгиланишича, экологик маркировкалаш жараёнига маҳсулот ёки хизматларни сертификатлаштириш, талабгорни авторизациядан ўтказиш, хорижий экологик тизимларни тан олиш ва «яшил белги»ни қўллаш киради.
Талабгорлар экологик маркировкалаш органига белгиланган шаклда ёзма ёки электрон ариза тақдим этади. Ариза келиб тушгандан сўнг, беш иш куни ичида ундаги маълумотлар кўриб чиқилади. Кейинги жараён — сертификатлаштириш — уч ойдан ошмаган муддатда амалга оширилади.
Сертификатлаштириш жараёнида мутахассислар гуруҳи томонидан текширув ўтказилиб, махсус хулоса тайёрланади. Агар натижалардан норозилик билдирилса, ариза берувчи 1 ой ичида Апелляция комиссиясига мурожаат қилиши мумкин.
Ушбу тизим жорий этилиши орқали маҳаллий ва импорт маҳсулотлар экологик талабларга мослигини кўрсатиш имконияти яратилади ҳамда аҳоли орасида экологик масъулиятни оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.