Шаҳноза Мирзиёева World Aquatics бюро аъзолигига сайланди

19:40 | 2 дақиқада ўқилади.

Сингапурда бўлиб ўтган сув спортлари бўйича жаҳон чемпионати доирасидаги World Aquatics федерацияси Конгрессида Шаҳноза Мирзиёева ташкилотнинг бюроси аъзолигига қабул қилинди. Бу ҳақда унинг ўзи инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди.

Saida mirziyoyeva

Мирзиёева ушбу вазифани катта мамнуният билан қабул қилганини айтди. Унинг таъкидлашича, бу фақат шахсий ютуқ эмас, балки ҳар қандай шароитда ҳам спортни ҳамма учун очиқ ва имкониятли қилишга интилган жамоанинг заҳматли меҳнатини тан олишдир.

«Менинг ишончим комил, Бюро фаолиятида иштирок этиш сув спорт турларини ривожлантиришга эътиборни оширишга хизмат қилади ва мен World Aquatics таркибидаги барча спорт турлари янада оммабоп бўлиши, шунингдек ўзбек спортчилари номлари жаҳон ареналарида янада баландроқ янграши учун барча куч-ғайратимни беришга тайёрман», — деди Мирзиёева.

Эслатиб ўтамиз, World Aquatics — бутун дунё бўйича сув спорти турларини тарғиб қилувчи ва бошқарувчи халқаро федерация ҳисобланади.