Temu’га нисбатан Европада расмий тергов бошланди

09:00 | 2 дақиқада ўқилади.

Европа Иттифоқи Хитойга тегишли Temu онлайн-савдо платформасини ноқонуний ва хавфли маҳсулотларни сотиш, фойдаланувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилмаслик каби жиддий қонунбузарликларда расман айблади.

Temu

Европа Комиссияси Temu’ни янги «Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонун» (DSA) асосида тергов қилмоқда. Агар айбловлар тасдиқланса, Temu компанияси жаҳон бўйича йиллик даромадининг 6 фоизигача жаримага тортилиши ҳамда хавфли маҳсулотларни йўқ қилишга мажбур қилиниши мумкин.

2023 йилда Temu ойига ўртача 93,7 миллион фаол фойдаланувчи жалб этган ва ЕИ бозорида жиддий таъсирга эга. Аммо Комиссия текширувлари давомида платформада:

– Истеъмолчилар учун хавфли маҳсулотлар кенг тарқалгани;
– Фойдаланувчилар ҳуқуқлари етарлича ҳимоя қилинмагани;
– Махфий харидорлар орқали ўтказилган синовлар муаммоларни очиқлагани аниқланган.

«Temu» вакили компания комиссия билан «тўлиқ ҳамкорлик қилишда» давом этишини айтди.