Тўртта вилоятда сел хавфи эълон қилинди

19:20 | 3 дақиқада ўқилади.

30 июлдан 1 августгача кучли ёмғирлар туфайли Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларида сел-сув тошқини хавфи борлиги айтилди.

SelФото: uz.sputniknews.ru

«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, 30 июлдан 1 августгача давом этадиган ёмғирлар туфайли мамлакатнинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида сел-сув тошқини хавфи мавжуд. Бу айниқса тўртта вилоятда — Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижонда жуда долзарб ҳисобланмоқда.

Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманлари ҳамда Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари хавфли ҳудудлар сифатида белгиланган.

Наманган вилоятида эса Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари сел хавфи юқори бўлган жойлар сифатида қайд этилган.

Фарғона вилоятида Сўх, Шохимардон, Фарғона ва Бешариқ туманлари,

Андижон вилоятида эса Андижон, Асакa, Жалолқудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ҳамда Хонабод шаҳрида сел келиши мумкинлиги айтилмоқда.

Фуқаролар, дам олувчилар ва ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралган. Ёмғир сувларининг тўпланиши баъзи ҳудудларда кўчаларни сув босишига ҳам олиб келиши мумкин.

Шу билан бирга, ҳафта давомида республика бўйича ҳарорат деярли ўзгармаслиги кутилмоқда. Ҳарорат асосан 32–37 даража атрофида, чўл ва жанубий ҳудудларда эса 38–40 даражагача иссиқ бўлиши мумкин.