Хитой Ўзбекистонда 500 млн долларлик инвестиция фонди ташкил этмоқчи

20:40 | 2 дақиқада ўқилади.

Хитой компаниялари Ўзбекистонда саноат, геология ва экология соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида ярим миллиард долларлик инвестиция фонди ташкил этишни таклиф қилди.

China 500Фото:gov.uz

Ўзбекистон Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари Отабекжон Насритдинхўжаев Хитой тадбиркорлари ассоциацияси вакиллари билан учрашди.

Музокаралар чоғида Хитой компаниялари Ўзбекистондаги қўшма лойиҳаларни молиялаштириш учун 500 миллион долларлик инвестиция фондини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди.

Ушбу фонд доирасида нафақат молиялаштириш, балки биргаликда илмий тадқиқотлар олиб бориш, экологик стандартларни мувофиқлаштириш, экспертлар гуруҳларини шакллантириш ҳам кўзда тутилган.

Шунингдек, икки мамлакат ўртасида кадрлар тайёрлаш ва «яшил молиялаштириш» тизимини жорий этиш ҳам режага киритилган.

Ўзбекистон томони ушбу ташаббусларни қўллаб-қувватлади.