Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси мажлисининг 2025 йил 30 июлдаги 62-сон баёнига биноан Ўзбек тили қоида ва меъёрлари асосида шакллантирилган ҳамда расмий муомалага киритиладиган янги сўз ва атамалар рўйхати тасдиқланди.
Янги рўйхатдаги сўзлар орасида халқ орасида кенг тарқалган «доставка» сўзи «етказиш», «парол» сўзи «ўрон», «светофор» сўзи «йўлчироқ», «линк» сўзи эса «ҳавола» деб таржима қилинди.
Тўлиқ рўйхат:
Аванс — Бўнак
Автопилот — Автобошқарув
Айсберг — Музтоғ
Бодикамера — Ёнкамера
Брызговик — Лойтўскич
Внедорожник — Йўлтанламас
Дискуссия — Баҳс, мунозара
Доставка — Етказиш
Зона — Ҳудуд
Карвинг — Ўймабезак
Конфиденциал — Махфий
Кластер — Кластер
Коворкинг — Иш маркази
Коловорот — Қўлпарма
Коридор — Йўлак
Котлован — Хандақ
Лебёдка — Чиғир
Лидер — Йўлбошчи, етакчи
Линк — Ҳавола
Маркировка — Тамғалаш
Маршрут — Йўналиш
Мастер класс — Маҳорат дарси
Мотивация — Руҳлантириш, рағбат
Навигатор — Йўллагич
Наждак — Қумқоғоз
Оправа — Гардиш
Отвёртка — Бурагич
Парол — Ўрон
Переплёт — Муқовалаш
Полик — Тўшама
Портфолио — Йиғмажилд
Прогрессив — Илғор
Растушевка — Қошпардоз
Светофор — Йўлчироқ
Силлабус — Ишчи дастур
Смарт — Ақлли
Челленж — Чорлов
Шуруп — Бурамамих
IT парк — АТ парки (Ахборот технологиялари парки)
IT технологиялари — Ахборот технологиялари (АТ)