ATTO орқали шаҳарлараро автобус чипталарини харид қилиш имкони яратилди

08:20 | 2 дақиқада ўқилади.

Эндиликда Тошкентдан мамлакатнинг турли шаҳарларига қатнайдиган автобуслар учун чипталарни ATTO мобил иловаси орқали харид қилиш мумкин.

Atto

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, «Uzautotrans service» корхонаси янги қулайликни жорий этди. Энди фуқаролар ATTO мобил иловасидан фойдаланиб, шаҳарлараро автобус йўналишларига чипта олишлари мумкин бўлади.

Айни пайтда мазкур корхона қуйидаги йўналишларда мунтазам автобус қатновларини амалга оширмоқда: Тошкент — Зомин, Тошкент — Бойсун, Тошкент — Кадан, Тошкент — Навоий, Тошкент — Хатирчи, Тошкент — Жума, Тошкент — Қарши, Тошкент — Шаҳрисабз, Тошкент — Қамаши, Тошкент — Ғузор, Тошкент — Жарқўрғон, Тошкент — Шеробод, Тошкент — Узун, Тошкент — Денов, Тошкент — Термиз.

Янги хизмат орқали йўловчилар чиптани вақт ва жой танламасдан, смартфон орқали харид қилиш имконига эга бўлади.