Фарҳод Маннопов иши: ЛОР шифокор оқланди

11:15 | 3 дақиқада ўқилади.

2023 йилда 27 ёшида вафот этган блогер Фарҳод Маннопов иши бўйича апелляция суди ЛОР шифокорни оқлади. Суд блогернинг ўлимига анестезиологнинг эътиборсизлиги ва касбий хатолари сабаб бўлгани ҳақида қарор чиқарди.

Farhod mannopov ishi

Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича апелляция инстанцияси Фарҳод Маннопов иши юзасидан якуний қарор чиқарди. Суд ҳукмида блогерни операция қилган ЛОР шифокорга нисбатан айблов бекор қилинди ва у оқланди. Бош айбдор сифатида эса анестезиолог шифокор аниқланди.

Суд жараёнида аниқланишича, операция пайтида анестезиолог беморнинг ҳолатини етарлича назорат қилмаган, унда аллергик хавф мавжуд ёки йўқлигини текширмаган, шунингдек, операция вақтида икки марта телефон орқали операцияга алоқаси бўлмаган суҳбатлар олиб борган. Айни шу вақтда Фарҳод Манноповнинг тана ҳарорати 38,7 даражагача кўтарилган, аммо бу ўз вақтида аниқланмаган.

Экспертлар хулосасига кўра, блогернинг ўлимига «Новокаин» дори воситасига медикaментиз аллергик реакция — анафилактик шок сабаб бўлган. ЛОР шифокор ушбу препаратни шунчаки амалиётда қўллагани учун жавобгар деб топилмади. Судда сўралган бир неча мутахассис ва шифокорлар анафилактик шокга ЛОР эмас, балки анестезиолог томонидан қўлланган усул ва назоратнинг етишмаслиги сабабчи бўлганини таъкидлади.

Бошқа тарафдан, ЛОР шифокор блогерни зўрлаш орқали операцияга мажбурлагани ҳақидаги айбловлар ҳам асоссиз, деб топилди. Суд ҳужжатларига кўра, Маннопов бу амалиётни ўзи хоҳлаб, чет элга сафар олдидан бепул амалга оширишни сўраган ва реклама шартлари билан келишган.

Натижада, апелляция суди ЛОР шифокорга нисбатан аввалги жиноий ишни тугатди ва уни айбсиз деб топди. Анестезиолог эса тиббий стандартларни бузгани, касбий масъулиятсизлик ва бемор ҳолатини ўз вақтида баҳолай олмагани учун жавобгар сифатида эътироф этилди.