Ўзбекистонда 6 ойда қарийб 2 миллион телефон импорт қилинган

12:15 | 2 дақиқада ўқилади.

2025 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга олиб кирилган мобил телефонлар сони сезиларли даражада ошди.

Yashirincha olib kirilmoqchi bo'lgan telefonlar

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январ-июн ойларида мамлакатга умумий қиймати 194,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1 млн 890 минг дона телефон импорт қилинган.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 64,7 минг донага кўп бўлиб, 3,6 фоиз ўсишни ташкил этган. Бу мобил қурилмаларга талаб ошиб бораётганини кўрсатади.

Импорт қилинган телефонларнинг катта қисми – 1 млн 420,7 минг донаси Хитойдан етказиб берилган. Ветнам 375,1 минг дона билан иккинчи ўринда, БАА – 64,2 минг дона, Ҳиндистон эса 16,4 минг дона билан кейинги ўринларни эгаллади.

Бошқа давлатлардан жами 1,1 минг дона телефон олиб кирилган. Мазкур маълумотлар мамлакатда мобил алоқа ва рақамли қурилмалар бозорида ўсиш кузатилаётганини кўрсатади.

Телефон импортдаги умумий кўрсаткичлар нафақат ички талабнинг барқарорлигини, балки ташқи бозорлардаги таъминлаш манбаларига ҳам боғлиқлигини намоён этмоқда.