«O‘zgidromet» агентлиги республика ҳудудларида кузатиладиган хавфли об-ҳаво ҳодисалари бўйича ахборот беришни мақсад қилган «Meteo-Alert» тизимини ишга туширди. Янги платформа data.meteo.uz сайтида ишлайди ва унда об-ҳаво хавфлари яшил, сариқ ва қизил ранглар орқали тасвирланади.
Яшил ранг ҳозирча ҳеч қандай хавф йўқлигини англатади. Сариқ ранг ўртача хавф даражасини билдириб, шамоллар ёки бошқа об-ҳаво хатарлари ҳақида огоҳлантиради. Қизил ранг эса юқори даражадаги фавқулодда ҳолат — масалан, ёнгин хавфи борлигини кўрсатади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур тизим Марказий Осиёда Қозоғистон ва Қирғизистон тажрибаси асосида жорий этилган. Тожикистон ва Туркманистонда бу каби тизим ҳали мавжуд эмас.