Қозоғистон тангаси тарихий минимумга тушди, Марказий банк интервенция бошлади

18:00 | 3 дақиқада ўқилади.

Қозоғистон миллий валютаси — танга 30 июль куни бир АҚШ доллари учун 550 тангагача пасайиб, ўз тарихидаги энг паст курсни қайд этди. Бу орқали мамлакат Марказий банки валюта бозормда интервенция ўтказишга мажбур бўлди.

Tenge

Қозоғистон фонд бозоридаги савдолар пайтида юз берган бундай кескин тушиш валюта бозорида ликвидликнинг жуда паст даражада экани ва спекулятив босимнинг кучайиши билан изоҳланди. Марказий банк ҳозирча амалга оширилган интервенция ҳажмини очиқламаган.

Марказий банк таъкидлашича, асосий иқтисодий кўрсаткичлар ҳозирда ижобий: жаҳон бозорида нефт нархи барқарор равишда 70 доллардан юқори турибди, АҚШ долларининг глобал позицияси эса сусайишда давом этмоқда. Шунинг учун ҳам банк танганинг заифлашувини иқтисодий асосларга эмас, бозордаги вақтинчалик узоқлашувларга боғлиқ, деб ҳисобламоқда.

Қозоғистон Бош вазири Ўлжас Бектенов ўтган ҳафта валютанинг шиддатли тушиши учун асослар йўқлигини билдирган эди. Шу билан бирга, ҳукумат 2026 йил бюджети учун тенгенинг долларга нисбатан курсини 540 деб ҳисобламоқда.

Марказий банк маълумотларига кўра, 30 июл ҳолатига кўра тенге жорий ойда 5,8 фоизга, йил бошидан буён эса 4,7 фоизга қадрсизланган. Банк валютар бозорда барқарорликни таъминлаш, валютага талаб ва таклиф мувозанатини тиклаш, шунингдек, бозорнинг тўғри ишлашини таъминлаш учун зарур чоралар кўришга тайёр эканини маълум қилди.

Сўнгги марта Қоғоғистон Марказий банки интервенцияни 2024 йил декабрида амалга оширган бўлиб, ўшанда бозорга 307,6 млн доллар қўшилган эди.