Унинг фикрича, рублнинг қадрсизланиши фақат хавф эмас, балки экспорт, саноат ва бюджет учун имконият сифатида баҳоланиши керак. Айниқса, рубл жуда кучли бўлиб қолса, экспортчи компаниялар рублдаги даромаддан маҳрум бўлади ва бюджетга тушум камаяди.
2025 йил бошидан рубл доллар ва еврога нисбатан 40 фоизгача мустаҳкамланди. Натижада нефт ва газдан тушадиган даромад 14 фоизга камайди, май–июн ойларида эса пасайиш 30 фоиздан ошди. Давлат бюджети 4 трлн рубллик тақчилликка юз тутди. Бу Молия вазирлиги прогнозидан уч баравар кўп.
Экспертлар девалвацияни бюджетни қутқариш учун «энг реал йўл» сифатида кўрмоқда. «Алфа-Капитал» мутахассиси Александр Абрамян ҳисоб-китобига кўра, доллар курси ҳар 1 рублга ошса, бюджет йилига 130–200 млрд рубл қўшимча даромад олади. Демак, 100 рубллик курс бюджетка 1,5–2 трлн рубл олиб келиши мумкин.
Бу орқали Россия иқтисодиётига босимни енгиллатиш, экспортни рағбатлантириш ва глобал нефт бозоридаги имкониятлардан фойдаланиш кўзда тутилмоқда. Reuters хабарига кўра, ҳукумат ва Марказий банк 2025 йил май ойидаёқ бу сценарийни муҳокама қила бошлаган.