Сунъий интеллект мусобақаси: Хитой АҚШни таъқиб этмоқда

21:15 | 2 дақиқада ўқилади.

Хитой сунъий интеллект соҳасида АҚШ билан орадаги фарқни қисқартирмоқда. Янги ҳисоботга кўра, Хитой 2025 йилги СИ инновациялар индексида 58,01 балл билан АҚШдан кейин иккинчи ўринни эгаллади.

Si

Шанхайдаги Бутунжаҳон сунъий интеллект конференциясида эълон қилинган «Сунъий интеллект соҳасидаги глобал инновациялар индекси — 2025» ҳисоботига кўра, АҚШ ва Хитой бу соҳада дунёдаги энг кучли икки давлат сифатида қайд этилди.

Ҳисоботни Хитой Илмий-техник маълумотлар институти ва Пекин университети тайёрлаган бўлиб, унда 46 давлат беш асосий мезон бўйича баҳоланган: илмий-тадқиқот ишлари, технологияларни жорий этиш, базавий инфратузилма, ресурслар ва муҳит.

Натижаларга кўра, АҚШ 77,97 балл билан биринчи ўринни эгаллади. Хитой эса 58,01 балл билан иккинчи бўлди. «Цайлян» ахборот агентлиги таъкидлашича, 2023 йилдаги 22,02 балллик фарқ 2024 йилда 19,96 баллгача қисқарган.

Учинчи ўринда 36,6 балл билан Буюк Британия жой олган.