Yandex Uzbekistan сунъий интеллектли қидирув тизимини йўлга қўйди

19:30 | 3 дақиқада ўқилади.

Yandex Uzbekistan ўзбек фойдаланувчилари учун сунъий интеллектга асосланган янги қидирув тизимини ишга туширди. Бу орқали сўровларга аниқ ва қисқа жавоблар тақдим этиш имкони кенгайди.

Yandex

Компания маълумотларига кўра, янгиланган Yandex Search ўзбек тилидаги сўровларни чуқурроқ тушуниб, тегишли маълумотни нейрон тармоқлар орқали шакллантирилган чат жавоби сифатида кўрсатади. У рус ва инглиз тилларидаги контентни ҳам ўзбек тилига автоматик таржима қилиш қобилиятига эга.

Айни пайтда Yandex Uzbekistan платформаси орқали Wikipedia, Stack Overflow ва бошқа муҳим манбалардан олинган 11,6 миллиондан ортиқ матн ўзбек тилида фойдаланиш учун очиқ қилинган. Бу фойдаланувчилар учун муҳим ахборотларни ўз тилида тез топиш имконини яратади.

Фойдаланувчи энди yandex.uz сайтида қидирувни оддий сўров орқали эмас, балки чат шаклида амалга ошириши ва жавобни веб-сайт ҳаволалари юқорида олиши мумкин. Агар сўровда аниқ жавоб бериш имкони бўлса, нейросеть турли манбаларни таҳлил қилиб, ягона, фойдали жавоб шакллантиради.

Янги функцияда жавоблар билан бирга манба ҳаволалари ҳам кўрсатилади. Бу эса фойдаланувчига маълумотни текшириш ва кенгроқ таҳлил қилиш имконини тақдим этади. “Yandex AI” тугмаси орқали эса ҳар қандай сўровда нейрон тармоқлар асосида жавоб олиш имкони мавжуд.

Маълумот учун, Yandex Uzbekistan 2018 йилдан бери мамлакатда фаолият юритиб, навбатма-навбат янги рақамли ечимларни жорий этмоқда.