Авторақам «бизнеси»: давлат ярим йилда 378,7 млрд сўм даромад қилди

31.07.2025 08:20 | 2 дақиқада ўқилади.

Сўнгги олти ойда «чиройли» рақамлар ортидан давлат хазинасига қарийб 400 миллиард сўм тушди.

RaqamФото: Kun.uz

Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси орқали ярим йил ичида 80 мингдан ортиқ «чиройли» рақамлар онлайн аукцион орқали сотилди. Жами тушум 378,7 миллиард сўмни ташкил этди. Харидорларнинг 96 фоизи жисмоний шахслар, қолгани — юридиклар бўлди.

Рақамлар энг арзони 1,7 миллион сўмдан сотилган бўлса, энг қиммат рақам учун 509,6 миллион сўм тўланган.

Маълумот учун, жорий йилнинг май ойида онлайн аукционда автoрақам 722,3 миллион сўмга (комиссия ва бошқа йиғимлар билан бирга) сотилган эди. Бу ҳозирча 2025 йилда кимошди савдосида қайд этилган энг юқори нархдаги автoрақам ҳисобланади.