2025 йил 28 июл куни Вазирлар Маҳкамасининг 470-сонли қарори билан тадбиркорлик субъектларининг божхона соҳасидаги муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича Апелляция кенгаши фаолияти ташкил этилди.
Кенгашнинг асосий вазифалари қаторида:
тадбиркорларнинг божхонага оид мурожаатларини кўриб чиқиш;
товарларнинг божхона қийматини белгилаш бўйича тавсиялар бериш;
божхона имтиёзларидан фойдаланишда юзага келадиган низоларни ҳал этиш каби ишлар белгиланган.
Шунингдек, кенгаш божхона органларига услубий ёрдам кўрсатади ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқади. Бунда иқтисодиёт тармоқлари ва йирик ишлаб чиқарувчилардан олинган нарх калькуляцияси маълумотларига асосланиш режалаштирилган.
Апелляция кенгаши таркибига турли идоралар ва ташкилотлар вакиллари жалб этилган. Жумладан, Савдо-саноат палатасининг Қонунчилик ҳужжатларини тартибга солиш таъсирини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Ж.Носиров ҳам аъзо сифатида киритилган.