Иқтидорли ўқувчилар ва педагогларга 12 кунлик бепул дам олиш имконияти яратилди

31.07.2025 11:00 | 4 дақиқада ўқилади.

Вазирлар Маҳкамасининг янги қарорига мувофиқ, 2025 йилдан бошлаб таълим соҳасидаги энг фаол ўқитувчилар ва 7–14 ёшдаги иқтидорли ўқувчилар махсус дам олиш масканларида 12 кунлик бепул йўлланмалар асосида таътилини ўтказиши мумкин бўлади.

O'qituvchi va o'quvchi

2025 йил 29 июлда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, Мактбача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги дам олиш масканларига дам олучиларни қабул қилиш тартиби тасдиқланди. Унга кўра, вазирлик тизимида фаолият юритувчи педагоглар ва давлат умумий ўрта таълим муассасаларидаги 7–14 ёшли иқтидорли ўқувчилар 12 кунлик бепул дам олиш имкониятига эга бўлади.

Йўлланмалар махсус мезонлар асосида саралаб берилади. Илғор ўқитувчилар сентябрдан майгача, иқтидорли ўқувчилар эса июндан августгача дам оладилар.

Педагог кадрлар орасида:
— халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
— ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари;
— хорижий тил ва СТЕАМ фанларидан мутахассислиги бўйича халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар (ТЕСОЛ Левел 5, СЕФР Б2, ИЕЛТС 6 ва ундан юқори, шунингдек, вазирлик томонидан белгиланадиган бошқа сертификатлар);
— асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
— республика босқичидаги кўрик-танловларда фахрли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар;
— олий ва биринчи малака тоифасига эга бошланғич синф ўқитувчилари, мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари;
— асосий олимпиадаларнинг вилоят босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар.ўқитувчилар иштирок этади.

Масканларда дам олувчи иқтидорли ўқувчилар (7-14 ёш) қуйидаги мезонлар асосида танлаб олинади:

— асосий олимпиаданинг учинчи ва тўртинчи босқичларида фанлар кесимида 1-, 2-, 3-ўринларни эгаллаган ўқувчилар;
— минтақавий халқаро олимпиадалар ғолиблари;
— нуфузли халқаро олимпиадаларда иштирок этган ўқувчилар;
— халқаро танлов, фестивал ва мусобақа ғолиблари;
— республика даражасидаги ташкилотлар томонидан ташкил этилган турли кўрик-танловлар ва мусобақаларнинг республика босқичи ғолиблари.

Қарор 2025 йил 30 июлдан кучга кирди ва дам олиш масканларида:
— маънавий-маърифий, кўнгилочар, соғломлаштириш, спорт, ўқув ва илмий-тадқиқот йўналишларида;
— иқтидорли ўқувчиларнинг туризм, спорт, техника, китобхонлик, маданият ва санъат йўналишларидаги қобилиятларини ривожлантириш мақсадида турли хил тадбирлар ташкил этилади.